Президент Владимир Путин Россияда судланган украиналиклар - Геннадий Афанасьев ва Юрий Солошенколарни афв этди. Бу ҳақида Кремль сайти хабар беради.

«Президент 2014 йил 17 декабрда Москва шаҳар суди томонидан судланган Геннадий Афанасьевни озодликдан маҳрум бўлиш кўринишидаги жазодан озод этган ҳолда ўз фармони билан афв этди. Давлат раҳбари ўзининг бошқа фармонига мувофиқ, 2015 йил 14 октябрь куни судланган  Юрий Солошенконинг ҳам озодликдан маҳрум қилиниш жазосини бекор қилди», — дейилади хабарда.