Республика қон қуйиш марказида Халқаро донорлар куни муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда. 

Хайрия тадбирида қон топшириш артериал гипертония хасталигининг олдини олиши, организмдаги модда алмашинувини яхшилаши ва иммун тизимини мустаҳкамлаши хусусида сўз юритилди. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган соғлом инсонлар тегишли шифо масканларида тўрт босқичли тиббий текширувдан ўтказилиб, шифокор тавсиясига биноан донорлик қилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда донорлик ишига катта ҳисса қўшаётган ташкилот ва донорларга эсдалик совғалари топширилди.