Рим папаси Франциск бошқа бир таниқли аргентиналик, Аргентина президенти Маурисио Макрининг ҳадясини қабул қилмади, деб хабар қилмоқда The Guardian газетаси. Папанинг бундай кескин қарорига эҳсон қилинган пул миқдорида учта олти -666 рақамларининг борлигидир. 

Хабарларга кўра, мамлакат президенти Франциск қўллаб-қувватлайдиган Аргентина хайрия ташкилотларидан бирига 16,666 000 аргентина песоси (1,2 млн АҚШ доллари) миқдорида маблағ ҳадя қилган. 

Аммо, Католик черкови бош руҳонийси ушбу ташкилотга мактуб йўллаб, пулларни рад этишни сўраган. Франциск хатнинг сўнггида: «Менга 666 ёқмаяпти» деб ёзган.

Аниқлик киритилишича, дастлаб ушбу пул ўтказмаси, икки аргентиналикнинг муносабатларини яхшилаётгани тимсоли сифатида баҳоланган.