Самарқанд тумани Бандликка кўмаклашиш марказида жорий йилнинг 7 июнь куни туман ҳудудида жойлашган “САМ РОС ХОЛОД” қўшма корхонаси “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ўтказди.   

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 15 га яқин корхона, 35 га яқин ишлаб чиқарувчи ва муассаса ўзларидаги 387 дан зиёд вакансия ҳамда квоталанган иш ўринлари билан қатнашдилар. 

Ярмаркада 200 нафардан зиёд коллеж битирувчилари ҳамда ташқи меҳнат мигрантлари қатнашиб, улардан салкам 150 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар, 90 нафарига вакансия ва квоталанган бўш иш ўринаридан ўзларига маъқул келган иш ўринларига йўлланмалар берилди.