5 кишининг жабрланишига сабаб бўлган Шанхай халқаро аэропорти “Пудун”да портлаш содир этган киши, йирик қарз бўлиб қолган қиморбоз бўлиб чиқди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

29 ёшли Чжоу Синьбай портлашдан бир кун аввал, ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги микроблогида «шундай кутилмаган ишга ҳозирлик кўраётгани, унда балки ўлиши ҳам мумкин»лиги ҳақида ёзган, деб баёнот берган Хитой полицияси.

Ҳуқуқ посбонлари унинг уйини тинтув қилишганида фейерверклар топилган. Жиноятчи улардан қўлбола портловчи қурилма ясаган. 

Маълумки, 12 июнь куни Шанхайнинг “Пудун” аэропортида портлаш содир этилганди. Синьбай портловчи моддалар солинган вино шишасини ирғитгач, ўзини ўлдирмоқчи бўлган.