Саудия подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз Ал Сауд Орландодаги тунги клубда юзага келган ва 49 киши ҳалок бўлган воқеага ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

“Биз Флоридада юз берган ва инсонлар ҳаётига зомин бўлган фожиани чуқур қайғу билан эшитдик. Биз бу шармандали ва жиноий ҳаракатни, яъни на муқаддас динга ва на инсонийликка тўғри келмайдиган ушбу ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз”, - деб унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.
Хабарда келтирилишича, қироллик ҳукумати ва халқи террорчилик ва зўравонликка қарши курашишда халқаро ҳамжамият бирлашиши лозимлигини таъкидламоқда.