Таиланд жанубидаги Сураттхани вилоятида вояга етмаган судланганлар учун ахлоқ-тузатиш колониясида маҳбуслар ўртасида содир бўлган муштлашувда бир киши ҳалок бўлди, 90 киши яраланди. Улардан 30 нафарининг аҳволи жиддий, деб хабар бермоқда " "Кхом Чат Лик" газетасининг интернет-версияси. 

Муштлашув маҳаллий вақт билан соат 17.30да бошланди. Муштлашувни тўхтатиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун 200 нафар полициячи ва волонтёрга бир соатдан кўпроқ вақт талаб этилган. Хабарда айтилишича, мушлташув сабаблари ҳозирча номаълум.