Олий лиганинг 12-турида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси "Машъал"ни қабул қилади.

"Сўғдиёна" билан учрашувдан кейиноқ футболчилар навбатдаги беллашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Мазкур ўйинни Камолиддин Тожиев дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Муборакликлар сафида бундай йўқотишлар мавжуд эмас.

Жамоалар чемпионат доирасида 30 бор тўқнаш келган. 21 учрашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 баҳсда "Машъал" зафар қучган бўлса, 5 беллашув дуранг билан тугаган. Тошкентликлар жамоаси бу учрашувларда 59 тўп киритиб, 20 марта дарвозасидан гол ўтказиб юборган. Тошкентдаги 15 ўйинда "шерлар" 13 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этишган. Қаршиликлар пойтахтда охирги марта 2007 йилда очко олган.

Учрашувни навоийлик Зокир Қодиров бошқариб боради. Унга наманганлик Мўмин Мажидов ва Расул Фозилов ёрдам беради.

Учрашув 16 июнь, пайшанба куни 19:20да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Манба: tribuna.uz