АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп The Washington Post газетасини "ёлғончи ва ноҳалол" деб атаб, ундан ўз сайлов кампаниясини ёритишга аккредитацияни қайтариб олишга қарор қилди. Бу ҳақда миллиардер твиттердаги микроблогида ёзди.

Трампнинг фейсбукдаги саҳифасидаги хабарга кўра, бунга газетадаги "Дональд Трамп президент Обама Орландодаги отишма билан боғлиқ, деган тахминни билдирди" деб номланган мақола сабаб бўлди. Сиёсатчи ўз сўзларининг бундай берилишини ёлғон деб атади.

Аввалроқ Трамп Орландодаги клубга ҳужумдан кейин Обамани истеъфога кетишга чақирганди, чунки унинг айтишича, Обама отишма ҳақидаги нутқида "радикал ислом" иборасини ишлатишдан бош тортган.