Uber такси сервиси Бразилияда йўловчиларни вертолётларда ташиш лойиҳасини йўлга қўймоқда. Бу ҳақида Folha de Sao Paolo маълум қилди.

Мижозларга мобил қурилмаларидаги Uber иловаси орқали вертолёт буюртма қилиш хизмати таклиф қилинади. Бироқ бундай такси хизмати мижозни Сан-Паулу штатидаги вертолёт қўнишга рухсат берилган тўққизта нуқтагагина етказиб қўйиши ва у ердан олиб кетиши мумкин. 

Мазкур сервис мижозлар учун ҳар куни эрталаб соат еттидан то кечки саккизгача хизмат кўрсатади. 

Uber компаниясининг маълум қилишича, вертолёт-такси хизматининг баҳоси стандарт таксилардан тахминан тўрт баробар қиммат, лекин шундай бўлса-да, вертолёт йўловчиларни ўз манзилларига тўрт баробар тезроқ элтиб қўяди.