Аввалроқ интернет нашрлари орқали Тошкентда 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилиши муносабати билан пойтахтга кириш ва чиқиш тўхтатилиши ҳақда хабар берилган эди. Ушбу хабарлар сохта ва асоссиз эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шаҳарга кириш ва чиқиш тартиби одатдагидек давом эттирилади. Фақатгина хавфсизлик нуқтаи назаридан айрим чора-тадбирлар кучайтирилади. Ташкилот йиғилиши бўлиб ўтаётган пайт Тошкент кўчаларидаги айрим автомобиль йўлларидаги ҳаракатлар чекланади. Ҳаракатларни чеклаш санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади.

Шунингдек, Тошкент автомобиль йўлларида қоидабузарлик ҳолатларини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл патрул хизмати ва Давлат йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси бўлинмалари билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар олиб борилади.