2016 йилнинг 20 июнида Ягона умумреспублика процессинг маркази UnionPay International компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда UnionPay халқаро карточкалари эквайринги бўйича лойиҳасининг очилиш маросимини ўтказмоқда.

Маросим жорий йилнинг 20 июнида соат 10:00да Ўзбекистон банклари Ассоциацияси биносида бўлиб ўтади. Маросимда China UnionPay Президенти жаноб Ши Венчао бошчилигидаги UnionPay делегацияси иштирок этади

Маълумот учун: UnionPay International  тўлов тизими – бу йирик ва жадал ривожланаётган Хитой тўлов тизими бўлиби, у Хитой Халқ Республикаси Марказий банки кўмагида 2002 йилда ташкил топган. Бугунги кунда дунё бўйлаб тўлов тизимининг 3.5 миллиарддан ортиқ карточкаси эмиссия қилинган. UnionPay карточкаларига дунёнинг 143 мамлакатида, хусусан 1 млн.дан ортиқ банкомат хизмат кўрсатади.