“Аватар”, “Титаник” фильмлари режиссёри Жеймс Кэмерон Атлантида ҳақида тайёрланувчи ҳужжатли фильмга ҳомийлик қилади, дея хабар беради NME нашри.

Картина номи “Қидирувдаги Атлантида” дея номланиб, давомийлиги 2 соатни ташкил этади.

Бу афсонавий оролга бағишланган иккинчи фильм ҳисобланиб, Кэмероннинг айтишича, Атлантида ортидаги қизиқарли археологик ва тарихий ҳақиқатлар ҳар доим уни қизиқтириб келган.

“Бизнинг тадқиқотчи жамоамиз уч минг йил аввалги Атлантида тарихи, ўша пайтларда унинг қандай кўринишда бўлгани, сирли одамлар ва юз берган қайси фалокат туфайли уларнинг қирилиб кетганлиги ва  дунёнинг ушбу қисмига тегишли бўлган бошқа назарияларни кўриб чиқамиз”,- дейди Кэмерон.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Сицилия, Мельте, Испания  ва Сардиния каби давлатларда бўлиб ўтади.

Жеймс Кэмерон “Аватар”нинг тўрт давоми, биринчиси-2018 йилда, охиргиси 2023 йилда чиқишига  ваъда берди.