11 фарзанднинг онаси, икки бор саратон касалини енгган 49 ёшли Бренда Ли Маркес Маккул орландолик террорчи қўлидан Орландодаги Pulse тунги клубида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Маккул кўкрак саратони ва суяк тўқимаси саратони билан курашиб келган ва икки марта ҳам бу касалликни енга олган. 12 июнда аёл Pulse тунги клубига ўғилларидан бири билан борган. Клубдаги отишмада аёл иккита ўқдан ҳалок бўлган, унинг ўғли эса тирик қолган. Унинг бошқа ўғли GoFundMe платформасида оиласига ёрдам пули йиғишни бошлади.

Маккул фожиадан бир неча соат олдин Facebook’даги саҳифасида клубда одамлар Лотин Америкаси мусиқасига рақсга тушаётганлари видеосини жойлаштирган эди.

АҚШ тарихида одамларнинг энг йирик оммавий ўққа тутилиши оқибатида 49 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланди. ФҚБ маълумотларига кўра, жиноятни амалга оширишда гумон қилинаётган Омар Матин шошилинч хизмат телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ИШИДга рўйхушлик қилишини маълум қилган. 3 соатлик қаршиликдан кейин террорчи полиция ходимлари томонидан йўқ қилинган. АҚШ президенти Барак Обама ушбу жиноятни теракт деб атаган.