АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Венесуэла ташқи ишлар вазири Дельси Родригес икки давлат ўртасида сиёсий кескинликни камайтириш мақсадида зудлик билан музокаралар бошлаш ҳақида келишиб олдилар.

Бу ҳақда Керри 14 июнда ўзининг каракаслик ҳамкасби билан Доминикана Республикаси пойтахти Санто-Домингодаги учрашувидан кейин айтиб ўтди. Дипломатлар бу ерда Америка давлатлари ташкилоти бош ассамблеяси сессиясида иштирок этмоқдалар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Керри Каракасга музокаралар олиб бориш учун ўзининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни юборишга ваъда берди.

Керри Вашингтон Венесуэлада Америка давлатлари ташкилоти хартиясининг бир қатор моддаларининг қўлланишини қўллаб-қувватламаслигини айтди, бунинг оқибатида Венесуэланинг бу ташкилотдаги аъзолиги тўхтатилиши керак. Керрининг айтишича, Венесуэланинг бу ташкилотда аъзолигининг тўхтатилиши конструктив қадам бўлмайди.