АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари вертолёти Sikorsky MH-60S Виргиния штатидаги дарёга қулаб тушди, деб маълум қилинмоқда АҚШ ҲДК сайтида.

Вертолёт Норфолк шаҳри яқинида машғулот парвози вақтида фалокатга учради.

Экипажнинг уч нафар аъзоси қутқариб қолинган ва тиббиёт марказига етказилган. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Фалокат сабаблари ўрганилмоқда.