Америка кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги турида Аргентина Боливияни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Барча голлар учрашувнинг биринчи бўлимиди амалга оширилди. Биринчи голни 13-дақиқада Эрик Ламела жарима тўпидан киритган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Эсекьел Лавесси ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди. Сўнгги голни 32-дақиқада Виктор Куэста киритишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Аргентина мусобақадаги гуруҳ ўйинларининг барчасида ғалабага эришган ягона жамоа бўлди.

19 июнь куни Аргентина чорак финалда Венесуэлага қарши майдонга тушса, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган Чили Мексика билан куч синашади.

 

Америка кубоги

Аргентина – Боливия – 3:0

Голлар: Ламела, 13 (1:0); Лавесси, 15 (2:0); Куэста, 32 (3:0).

Огоҳлантиришлар: Банега, 27; Куэста, 90+2 – Сентено, 12; Кампос, 81; Мелеан, 87.