Дастурчилар учун WWDC 2016 анжумани доирасида Apple компанияси App Store иловалар каталогига тегишли статистикани маълум қилди. 

Қайд этилишича, унда ҳозир 2 миллондан ортиқ номлар бор. Apple App Store’даги юкламаларнинг умумий сони 130 миллиарддан ошган.  

 Apple ҳисоб-китобига кўра, App Store’да жойлашган ўйин ва бошқа иловалар дастурчиларига дўкон ишга тушганидан бошлаб 50 миллиард доллар ҳақ тўланган. 

Шунингдек, Apple дастурчилар даромадларини ошириши керак бўлган обуна бўйича тўлов схемасидаги ўзгаришларни эълон қилди, деб хабар беради iXBT.com ресурси.