Аргентинанинг собиқ жамоатчилик ишлари вазири, собиқ президент Кристина Фернандес де Киршнер вақтида ишлаган Хосе Лопес монастир ҳудудида 8,5 млн долларни кўмиб қўймоқчи бўлганда воқеа устида қўлга олинди.

Полициячилар Лопесни Буэнос-Айрес яқинидаги монастирда уларга маҳаллий аҳоли вакилидан бири тунги пайт монастирда бегона одам юргани ҳақида хабар бергандан кейин қўлга олишди. Тинтув вақтида Лопес машинасининг юкхонасидан доллар, евро, япон йеналари ва қатар риаллари, қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва соатлар солинган 160 та пакет ҳамда рухсати бўлмаган қурол топилган.  

Лопес уни ушлаган полициячиларга пора бермоқчи бўлган, бироқ буни уддасидан чиқа олмагач, роҳибларга бу пулларни уларнинг эҳтиёжлари учун бермоқчи бўлгани, бироқ полициячилар уни тунамоқчи бўлаётганларини айтган.

Айни вақтда Лопес ҳибсга олинган. Мамлакатнинг амалдаги президенти Маурисио Макри собиқ вазирнинг бундай алфозда қўлга олинишини шармандалик деб атади ҳамда коррупцияга қарши курашда эришилаётган муваффақиятлар ҳақида яна бир бор тўхталиб ўтди.