Германиянинг BMW автомобилсозлик компанияси болалар ўриндиғини маҳкамлаш қисмидаги носозлик учун учун дунё бўйлаб 622 минг дона йўлтанламасини чақириб олади. Шулардан 189 мингтаси АҚШ бозорида сотилган, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги. 

Маълумотларга кўра, бу қарор BMW X3нинг 2011-2016 йилларда ҳамда BMW X4 2015-2016 йилларда ишлаб чиқарилган моделлар қаторига тегишлидир. 

Ахборот агентлигининг қайд этишича, носозлик шу йилнинг март ойида, европалик мижозлардан бирининг мурожаатидан сўнг аниқланган. 

Автомобилларни чақириб олиш 12 июлдан бошланиб, носозликни тузатиш бепул амалга оширилади.