Интернет хавфсизлиги соҳаси мутахассислари, eBay’га ўхшаган, аммо хакерлар томонидан бузилган 70 мингга яқин сервер сотиладиган қора бозор мавжудлигини аниқлашган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«Касперский лабораторияси» маълумотларига кўра, қорабозорда 173та давлатдаги ҳукумат, компания ва университетларга тегишли компьютерларга уланиш имконияти савдога қўйилган. Ҳисоблаш техникаларининг асл эгалари бу ҳолатдан хабари ҳам бўлмаслиги мумкин, дейишган экспертлар. 

Аввалдан бузилган компьютерга кириш ҳуқуқи 6 долларга сотилади. 7 доллардан бошлаб бир неча давлатлардаги ҳукумат серверларига кириш мумкин бўлади.