Халқаро металлургия компанияси Global Metallurgy раҳбарияти аъзоси АҚШнинг Шарқий округ судида фуқаровий ва ҳарбий мақсадларда Туркия орқали Эронга қонунга хилоф равишда юк олиб ўтмоқчи бўлганини тан олди. 

АҚШ фуқароси бўлмиш Эрдал Куйюмга “20 йил қамоқ жазоси ва 1 млн АҚШ доллари миқдорида жазо хавф солмоқда”. Бу ҳақда Нью-Йорк штати Шарқий округ прокуратураси хабар бермоқда.

Округ бош прокурори Роберт Каперснинг маълум қилишича, Нью-Йорк штати, Бруклин тумани округ суди вақтида судья Дора Иризарра томонидан эътироф этилган. Тадбиркорга нисбатан АҚШ Молия вазирлиги томонидан “АҚШдан Эронга рухсатномасиз кобальт ва никелдан тайёрланган металл кукун олиб ўтиш” айблови қўйилган. 
"Металл кукунлардан аэрокосмик саноатда, ракета ва ядро қурилмалрининг газ қувурларини қоплашда фойдаланилади”, - деб тугунтирди прокурор. Унинг эслатишича, мазкур маҳсулот айланмаси АҚШда қаттиқ таъқиб остига олинган бўлиб, мамлакат Молия вазирлигининг рухсатномасисиз ҳаракат қилиш қонунга зид ҳисобланади.