Россия терма жамоаси Европа чемпионати доирасидаги иккинчи учрашувни Словакияга қарши ўтказди. Лилль шаҳридаги "Пьер Моруа" ўйингоҳида кечган бу баҳсда руслар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиннинг 32-дақиқасида Словакия ҳисобни очди. Ҳамшик майдон марказидан тўп ошириш орқали Владимир Вайссни қулай вазиятга чиқарди. Вайсс жарима майдонига кириб келди ва бир ҳаракатда икки ҳимоячини алдаб ўтиб, яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Бўлимнинг сўнгги дақиқасида эса Ҳамшик словакларнинг устунлигини оширди. У бурчак зарбасидан йўлланган тўпни жарима майдони чизиғида қабул қилиб олиб, тўпни кучли зарба билан дарвозанинг узоқ бурчагига йўналтирди - 2:0.

80-дақиқада ҳисоб қисқарди. Шатов чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, тўпни марказга оширди  ва Глушаков ҳисобни қисқартирди.

Россия – Словакия 1:2
Голлар: 0:1 – 32 Вайсс, 0:2 – 45 Гамшик, 1:2 – 80 Глушаков.
Россия – Акинфеев, Березуцкий, Щенников, Смольников, Игнашевич, Головин (Мамаев, 46), Нойштедтер (Глушаков, 46), Шатов, Смолов, Дзюба, Кокорин (Широков, 76).
Словакия – Козачик, Шкртел, Губочан, Пекарик, Дюрица, Дуда (Немец, 67), Куцка, Мак (Дюриш, 80), Гамшик, Вайсс (Швенто, 72), Печовски.
Огоҳлантириш: Дюрица (46).

Батафсил МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯГА ЎТИШ >>>