Германия қайта тикланувчи энергияни  шу қадар кўп ишлаб чиқарганки, энди уни ишлатиш учун одамларга пул тўлашга тўғри келади.

Электр харажатлари кўпинча жуда юқори бўлади, аммо вақти-вақти билан табиатнинг қудрати натижасида метафорик мўъжизалар юз бериб туради.

Quartz'нинг маълум қилишича, яқиндагина шундай ҳодиса рўй берган, унда ҳаддан зиёд ёруғ ва қуёшли кун кузатилган. 

Германияда 8 май кунига келиб, миллий қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр олувчи станциялари 63 гигаваттлик жами энергия истеъмолининг 55 гигаваттини ишлаб чиқарди - бу умумий электр истеъмолининг 87 фоизи демакдир.

Мамлакатнинг стандарт электр ишлаб чиқариш корхоналари билан бир қаторда миллий талаб ҳам юқори бўлмоқда. 

Ўтган йили Данияда ҳам шундай ҳодиса юз берган эди - жуда кучли шамол эсган кун уларнинг шамол энергияси ошиб кетиб, турбиналар миллатнинг электрга бўлган талабининг 140 фоизини ҳосил қилган, ортиқча энергия Германия, Норвегия ва Швецияга экспорт қилинган. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоботига кўра, Германия қайта тикланувчи энергия бўйича энг етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.