Германия конституциясини ҳимоя қилиш федерал хизмати (BfV -Германия махсус хизмати)нинг баёнот беришича, Россия махсус хизматлари Нидерландия хавфсизлик кенгаши компьютерларига ҳужум қилишган. Бу хуруж 2015 йил кузида, Malaysia Airlines авиакомпаниясининг MH17 рейсини амалга ошираётган Boeing самолёти ҳалокатига доир ҳисоботи эълон қилинишидан аввал амалга оширилган, деб хабар қилинмоқда BfV ҳисоботида.

Ҳужжатда ёзилишича, кўп йиллардан бери шу каби Ғарб ташкилотларига нисбатан амалга оширилаётган давомли хуружлар ортида Россия махсус хизматлари туради. 

Ҳисоботга кўра, хакерлик ҳужумлари давлат томонидан назорат қилиниши мумкин. Шу боис у яхшигина молиялаштирилади ҳамда аввал номаълум бўлган заифликлар сабаб юқори сифатга эга бўлади. Бундан ташқари, бу каби хакерлик ҳужумлар аниқ бир мақсадга йўналтирилган бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия прокуратураси куз ойида Украина шарқида ҳалокатга учраган Малайзия йўловчи самолёти қандай қурол билан уриб туширилганига оид батафсил ҳисоботни эълон қилади.