Сурия ҳудудида на немис махсус бўлинмалари, на ҳарбий бўлинмалари мавжуд, деб хабар қилган Германия мудофаа вазирлиги расмий вакили.

"У ерда махсус бўлинмамиз йўқ. У ерда бизнинг ҳеч қандай бўлинмамиз йўқ", — деган Германия мудофаа маъмурияти вакили махсус брифингда. 

Аввалроқ, Ал-Маядин телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда, ГФР махсус кучларининг ўнлаб аскарлари Сурия ҳудудига кирганини хабар қилган эди. Улар гўёки Ҳалаб провинциясининг Мабиж туманида жанговар амалиётларда қатнашаётган француз ва америкалик кучларга келиб қўшилган. 

Кейинроқ САНА агентлиги Сурия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат шимолида Франция ва Германия махсус кучлари борлигини қоралагани ҳақида хабар қилганди.