ХХР жамоат хавфсизлиги собиқ вазири Чжоу Юнканнинг ўғли Чжоу Бин ва рафиқаси тегишли равишда 18 ва 9 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб хабар қилмоқда “Синьхуа” давлат ахборот агентлиги. Улар порахўрлик жиноятида айбдор, деб топилган. 2015 йили Юнканнинг ўзига умрбод қамоқ жазоси тайинланган эди. 

Хитойнинг Хубей провинцияси Ичан шаҳри суди шундай қарор қабул қилган. Чжоу Бинь бизнес соҳасида ноқонуний амалиётларни содир этганлигини ҳам тан олган. 

Чжоу Бинь ва унинг онаси суд қарорига розилик билдирган. Шу билан бирга, Чжоу Юнканнинг рафиқаси Цзя Сяое 9 йиллик қамоқдан ташқари 150 минг доллар миқдорида жарима ҳам тўлайдиган бўлди. 

2012 йили Си Цзиньпин ХХР раиси лавозимига сайлангандан сўнг, мамлакатда коррупцияга қарши кенг қамровли кампания бошланган эди.