Хитой ҳарбий денгиз кучлари разведка кемаси Япониянинг жанубий префектураси Кагосимага қарашли Кутироэрабу ороли ҳудуди сувларига рухсатсиз кирди, деб хабар қилмоқда NHK япон ҳарбий маъмуриятига таянган ҳолда. 

Ҳарбийлар тарқатган маълумотларга кўра, Хитой кемаси Япония кемаларга қарши самолёти томонидан қайд этилган. Шундан сўнг, кема ҳудудни тарк этиб, океаннинг халқаро ҳудудига сузиб кетган. 

Мудофаа вазирлигидаги манбанинг қайд этишича, «Хитой кемаларининг Япония ҳудудий сувларига бевосита кириши шу пайтга қадар деярли кузатилмаган». Шу боис, ҳарбий бошқарма воқеанинг сабабларини ўрганмоқда.