Хитой халқ банки (марказий банки) мамлакат миллий валютаси - жэньминьби (юаннинг расмий номи)нинг хорижий валюталарга нисбатан курсини - 0,32 фоизга, яъни бир АҚШ долларига 6,6001 гача туширди. Бу 2011 йил январидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Аввалроқ, ХХР давлат кенгаши ва Хитой халқ банки, юань курси барқарорлигини таъминлаш зарурлиги ҳақида баёнот бериб, уни "оқилона ва мувозанатли" даражада сақлаб туриш кераклигини уқдирган эди.