Хитой шимолида ёққан тухум катталигидаги дўл 18 мингдан зиёд машинага зарар келтирди. Бу ҳақда CCTV+ канали хабар бермоқда.

Воқеа 13 июнь куни тунда Шаньси провинциясининг Чанчжи шаҳрида рўй берди. Кетидан кучли жала олиб келган дўл ёғиши 20 дақиқа давом этган.

Маҳаллий метеорология бюроси тақатган хабарга кўра, шаҳарнинг еттита тумани ушбу ноқулай об-ҳаводан азият чеккан.