Индонезия марказий қисми Ғарбий Кичик Зонд оролларида қурилиши давом этаётган кўприкнинг қулаши оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ANTARA ахборот агентлигига таяниб ТАСС хабар қилди.

“Қидирув ва қутқарув миллий агентлиги гуруҳи томонидан беш нафар қурбоннинг танаси топилди”, - деди ушбу бўлинма матбуот котиби Путу Чакра Нинграт.

Фалокат натижасида яна беш кишига оғир тан жароҳати етган. Уларнинг барчаси маҳаллий шифохонага етказилган.