«Барселона», «Интер» ва «Анжи» жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Самуэль Это'О дугонаси  — Жоржетт Тра Луга уйланди. Маросим Италиянинг Стеццано шаҳрида бўлиб ўтган. Унда, Самуэлнинг Каталония жамоасидаги собиқ ҳамкори Карлес Пуйоль иштирок этди, деб ёзмоқдаDaily Mail.

Айни вақтда, Это'О Туркиянинг «Антальяспор» жамоасида тўп тепмоқда. Самуэль халқаро майдонда Камерун терма жамоасининг байроғини ҳимоя қилган. У терма жамоа таркибида 118та ўйинда майдонга тушиб, 56та гол уришга ҳамда Африка миллатлар кубогини икки марта ютишга муваффақ бўлган.