НАТО ИШИДга қарши кампанияда тўғридан-тўғри иштирок этиши лозим. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Брюсселда НАТО вазирлари учрашуви натижаларига кўра маълум қилди. 

"Биз НАТО Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши кампанияда тўғридан-тўғри иштирок этиши, жумладан у ерга АВАКС самолёт-радарларини юбориши ёки Ироқ армияси учун зобитларни тайёрлашда иштирок этиши мумкинлигини кўриб чиқдик", деб таъкидлаб ўтди Картер.

Картернинг таъкидлашича, "Туркия ва Сурия чегараси ИШИД жангариларини таъминлашнинг олдини олиш учун ишончли ёпилиши керак".

Картернинг айтишича, НАТОнинг Шарқий Европадаги 4 та кўп миллатли батальонларига асосий кучларни АҚШ, Германия ва Буюк Британия тақдим қилади. 

Бу батальонларнинг структураси ҳақидаги якуний қарор 8-9 июлда НАТОнинг Варшавадаги саммитида қабул қилинади. Батальонлар 2017 йил январдан жойлаштирилади.