АҚШ давлат котиби Жон Керри расмий Вашингтоннинг Сурия можароси ва Араб республикаси президенти Башар Асадга нисбатан сабри тугаётганидан Россияни огоҳлантирди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.

"Россия сабримиз поёнсиз эмаслигини тушиниши керак. Аслида, биз Асад маҳкамага тортилишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз", — дея Керри сўзларини келтиради агентлик. 

Икки давлат ўртасидаги мавжуд асосий масаладан бири - бу Сурия президенти Башар Асаднинг тақдиридир. Сурия мухолифатининг бир қисми ҳамда кўплаб Ғарб давлатлари Сурия келажагида унинг ҳозирги етакчисига ўрин йўқ. Россия томони эса, бир неча маротаба Асад ва Суриянинг ҳозирги раҳбарияти тақдирини фақатгина Сурия халқи ҳал қилиши мумкинлигини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2011 йил мартидан ушбу юртда ҳарбий можаро давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, бунинг оқибатида 220 мингдан ортиқ инсон ҳётдан кўз юмган. 

Ҳукумат қўшинлари турли гуруҳларга бўлинган жангариларга қарши курашмоқда.