Машҳур Reddit интернет-форумининг Brewhaus3223 лақабли фойдаланувчиси ўз рафиқасининг ультратовушдан ўтган ҳомиласи суратларини жойлаштириб, рафиқаси спорт автомобилидан ҳомиладор бўлганлигини ҳаяжон билан ёзиб қолдирди. Ультратовуш тақдим этган, интернетда жойлаштирилган суратлардаги чақалоқнинг шакли эса дарҳақиқат автомобилни эслатади.  

Мазкур ҳолат юзасидан ўз фикрларини ёзиб қолдирган Reddit фойдаланувчилари ушбу ғайриоддий ҳолатни аёлнинг асосий вақти кўпроқ трансформер компанияларида ўтганлиги билан боғлашмоқда. 

Бошқалар эса ушбу хабарни ёзиб қолдирган Brewhaus3223 лақабли киши билан баҳслашган. Уларнинг фикрига кўра, суратдаги ҳомила шакли автомобилга ўхшамайди.