Москвада ҳар йили 10 та метро станцияси очилади. деб маълум қилди Москва мэри  Сергей Собянин "ТВЦ" телеканали жонли эфирида.

"Шуни айтишим керакки, яқин йилларда Москвада ҳар йили ўнтадан метро станцияси фойдаланишга киритилади. Биз Кожуховскаядан Некрасовкагача каби йўналиш, Солнцево ва Переделкинода аҳоли анчадан бери кутаётган Солнцево йўналишини ва бир қатор станцияларни фойдаланишга киритишимиз керак, улар метронинг асосий ҳалқа линиясидаги юкламани камайтириши керак", деб айтди Собянин.