Янги мавсумдаги илк Манчестер дербиси 4-турда ўтказилади. Бугун эълон қилинган тақвимга кўра, «Манчестер Юнайтед» 10 сентябрь куни ўз майдони «Олд Траффорд»да «Манчестер Сити»ни қабул қилади.

Қайд этиш керакки, бу икки жамоанинг янги бош мураббийлари бўлмиш Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиолаларнинг 2013 йили 30 августида тўхтаб қолган қарама-қаршилиги давоми бўлади. Ўшанда Гвардиоланинг «Бавария»си  УЕФА Суперкубоги учун баҳсда Моуриньонинг «Челси»сини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратганди. Унгача ҳам мутахассислар Испанияда, бири «Реал», бири «Барселона» бош мураббийлари сифатида кўп бор тўқнашишган ва бу қарама-қаршилик футбол тарихига ўзига хос дуэль сифатида кирган.

«Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги жавоб учрашуви АПЛнинг 26-турида рўй беради. «Этиҳад Стэдиум»да кечадиган бу учрашув 25 февралга белгиланган.

Манба: Tribuna.UZ