НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Латвия, Литва, Эстония ва Польшада ротация асосида биттадан батальон жойлаштиришни маъқуллашганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

"НАТО ротация асосида Эстония, Латвия, Литва ва Польшада 4 та кўп миллатли батальон жойлаштиради. Мен НАТО бўйича кўплаб иттифоқдошларнинг уларда иштирок этиш бўйича мажбуриятларини маъқуллайман", деб айтди Столтенберг НАТОнинг мудофаа вазирлари даражасидаги йиғилиши якунлангандан кейин.