НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, Россия ҳамон Украина шарқидаги исёнчиларга кўмак бериб келмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Россия Донбассга қурол ва қурилмалар етказиб беришда давом этмоқда.

“Ўт очиш режими қайта ва қайта бузилмоқда. Ва бу янада кўп хавотир келтириб чиқармоқда”, - деб қўшимча қилган НАТО бош котиби.