Тошкент Ислом университети “Зиё” студияси томонидан Рамазон ойи мобайнида “Орият доно” радиоканали орқали “Зиё чашмаси” радиодастури эфирга бериб борилмоқда. 

Ушбу радиодастурнинг бугунги эшиттиришида Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов “Исрофгарлик - иллат” мавзусида тўхталиб, неъматлар исрофи ва унинг салбий оқибатлари хусусида сўз юритадилар. 

Дастурни кечги соат 19:30 да такроран тинглашингиз мумкин.

Эртага, яъни 16 июнь куни тонгги соат 03:30 да айнан ушбу радиоканал орқали “Зиё чашмаси” радиодастурининг “Рамазон – маърифат ойи” мавзусидаги эшиттиришини тинглашингиз мумкин.

Унда Тошкент шаҳар “Мунаввар қори” масжиди имом-хатиби Собиржон Рустамов Рамазон илм-маърифат ойи экани хусусида сўз юритадилар. 
Шунингдек, дастурни кечги соат 19:30 да такроран тинглашингиз мумкин.