АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасалари Орландодаги тунги клубда теракт содир этган Омар Матиннинг рафиқасига нисбатан жиноий иш қўзғатишлари мумкин, деб хабар бермоқда Fox News телеканали.

Таъкидланишича, Матиннинг раифақаси  Нур Захи Салмон ФҚБга берган кўрсатмаларига кўра, эрининг режаларидан хабари бўлган ва уни бундан қайтаришга ҳаракат қилган. Бундан ташқари, Нурнинг айтишича, Матин қўндоқ ва ўқ-дорилар сотиб олган куни эри билан бирга қурол-аслаҳа дўконида бўлган. 

NBC News телеканалининг маълум қилишича, Салмон эрини бир неча марта тунги клубга машинада элтиб қўйган. Унинг айтишича, эри клуб ичини ўрганиб чиқмоқчи бўлган.