АҚШ мудофаа вазирлиги ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилинганини тасдиқлай олмайди. Бу ҳақда 14 июнда Пентагон вакили, Денгиз аскарлари корпуси майори Эдриан Рэнкайн-Гэллоуэй журналистларга маълум қилди.

"Бизда бу рост эканлигини таъкидлашга асос йўқ", деб айтди майор ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб.

Аввалроқ "Элаф" араб интернет-портали ИШИД билан боғлиқ бўлган манбалари берган маълумотларни келтириб, ал-Бағдодий АҚШ томонидан бошчилик қилинадиган аксилтеррорчилик коалицияси зарбаси оқибатида Сурияда йўқ қилинганини маълум қилган.

Ўз навбатида "Вилоят Раққа" интернет-ресурси террорчи Раққа шаҳри яқинида коалиция зарбаси билан йўқ қилинганини айтган. Худду шундай маълумотни ИШИД билан боғлиқ бўлган "Амак" ахборот агентлиги келтириб ўтган. Агентликнинг таъкидлашича, террорчи Раққада 10 июнда авиазарба оқибатида йўқ қилинган.