Россия президенти Владимир Путин 20 июнь куни Санкт-Петербургда Арманистон ва Озарбайжон президентлари Серж Саргсян ва Илҳом Алиев  билан учрашув ўтказади. Бу ҳақида  Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.

Қайд этилишича, учрашув доирасида томонлар Тоғли Қорабоғ зиддиятларини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилишади.  

«20 июнь куни Россия, Арманистон ва Озарбайжон президентлари ўртасида Тоғли Қорабоғ зиддиятларини ҳал этиш масалалари бўйича уч томонлама музокаралар олиб борилади», — дея қайд этди Ушаков.

Шунингдек, маълум бўлишича, Путин аввалига улар билан алоҳида учрашади, сўнгра уч томонлама музокаралар бўлиб ўтади.