Обод шаҳримизнинг равон кўчаларида юриб борар экансиз, кўнглингиз яйрайди. Йўл бўйидаги азим дарахтларнинг беминнат сояси-ю, тартиб билан экилган анвойи гулларнинг таровати дилларга хуш ёқади. Ҳар тарафда мусаффолик, саришталик...  Моҳи Рамазоннинг шукуҳи уфуриб турган юртимизда ҳар биримизнинг шиоримиз поклик, қалбларда эса эзгулигу шукрона. Аслида эса буларнинг бари элимизнинг пок юраги-ю, соф қалбидан нишона...

Ўзбекистон телерадиоканали, “Зиё” студиясининг “Рамазон туҳфаси” дастури орқали сиз азизларга тақдим этмоқчи бўлган навбатдаги кўрсатуви ҳам айнан шу мавзуга бағишланган. “Поклик – имондандир” номли ушбу кўрсатувда имоннинг ярмига тенг бўлган поклик хусусида сўз юритилади.

Яратганнинг розилигига сазовор бўлиш, жаннатга қандай кишиларнинг кириши мумкинлиги, тозалик ортидан кўплаб яхшиликларнинг юзага келиши, покдомон кишининг икки дунёда ҳам кўплаб яхшиликларга нойил этилиши хусусида сўз боради. 

 Кўрсатувни 16 июнь  куни кечки соат 18:45 да ҳамда такроран 17 июнь тонгги соат 02:50 да “Ўзбекистон” телерадиоканалининг  “Поклик – имондандир” номли кўрсатуви орқали томша қилишингиз мумкин.