Ўзбекистон ва Россия федерацияси ўртасидаги умумий пул ўтказмалари ҳажми 2016 йилнинг биринчи чорагида 283 млн АҚШ долларни ташкил этган. Бу рақам ўтган йилнинг шу давридаги 614 млн доллардан 53,91 фоизга паст демакдир, деб хабар қилмоқда Россия марказий банки ахборотида. 

Россия марказий банкига кўра, 2016 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан Россияга 27 млн доллар пул ўтказилган. 2015 йилнинг шу муддатида бу рақам 151 млн доллар бўлган. 

2016 йил январь-март ойларида Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пул маблағлари 256 млн долларни ташкил этган. 2015 йил илк чорагида бу кўрсаткич 463 млн долларга тенг бўлган. 

Умуман, Россиядан Ўзбекистонга юборилаётган ўртача пул ўтказмаси 350 доллардан 335 долларгача қисқарган бўлса, Ўзбекистондан РФга юборилган пул жўнатмаси 1504 доллардан 1251 долларгача тушган.