Машҳур британиялик поп-қўшиқчи Робби Уильямс 2002 йилда 5.45 млн доллар эвазига сотиб олган Лос-Анжелесдаги  уйини 11 миллион доллар фойдаси билан сотишни мўлжаллаяпти, дея хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри. 

Майдони 984,8 кв.м ни ташкил этган уй Сан-Фернандо водийсига қараган Беверли-Хиллз тепалигида жойлашган бўлиб, 7 ётоқхона, овоз ёзиш студияси ва офисдан иборат. Хоналар эса замонавий услубда жиҳозланган. Ҳовлининг орқа қисмида кичик шаршарали ҳовуз, ошхона ва тоза ҳавода овқат пишириш учун мўлжалланган айвон мавжуд. 

2002 йилда EMI овоз ёзиш студияси билан биргаликда  етти мусиқий альбомни ёзиш учун шартнома имзолаган Робби “қимматбаҳо уйи”ни ҳам айнан шу йил сотиб олган эди. Ўша пайтда қўшиқчи имзоланган шартномаси уни ўзи кутганидек бойитиб юборишини тахмин қилган эди. 
Айни дамда сотувда бўлган уй қаршисида бошқа бир уйни харид қилишганига қараганда Уилямс ва унинг рафиқаси Лос-Анжелесни ҳали бери тарк этадиганга ўхшамайди. 

Маҳаллий риелторлардан бири  Жефф Колнинг фикрича, “ўн йил давомида уларнинг бир жойда яшаши шаҳарнинг бир қисмини тўлиқ кашф этишлари учун етарли муддат”, деб ҳисоблайди.

1974 йилда туғилган қўшиқчининг альбомлари 55 млн нусхада сотилган. Аввалига машҳур Take That гуруҳи таркиби аъзоси бўлган Робби 1990 йилда ўз яккахон ижодига киришиб, дунё бўйлаб шуҳрат қозонди.