Сочида полициячилар ўз отаси томонидан гаровга олинган қиз болани озод этишди, деб хабар беради ТАСС Краснодар ўлкаси ИИВ бош бошқармасининг матбуот хизматига таяниб.

 “Олти соатдан кўпроқ давом этган музокаралардан сўнг ота ўз фарзандини қўйиб юборди”, - деб хабар берди бошқарма. 

Аввалги хабарларда маълум бўлишича, эркак рафиқаси билан бўлган жанжалдан сўнг ўзининг 12 ёшли фарзандини гаровга олган.