Тулада ўз чақалоғини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик аёл 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жамият 15 Июнь 2016 25972

Тула суди ўз чақалоғини бўғиб ўлдирган Ўзбекистон фуқаросини умумий тартиб ўташ калониясида 11 йилга озодликдан маҳрум қилди. Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси матбуот хизматида хабар қилинишича, аёл фарзандини боқа олмаслиги учун бу қилмишни амалга оширишни мақсад қилган.

"Суд қарорига кўра аёл умумий тартиб колониясида жазо ўташ шарти билан 11 йилга озодликдан маҳрум этилган", - дейилади матбуот хизматида.

Тергов маълумотларига кўра, 2015 йил 20 август куни Туладаги туғруқхонадан жавоб олган аёл янги туғилган қизи билан жамоат транспортида Тула вилоят шифохонасигача бирга боради. У фарзандини боқа олмаслигига кўзи етгач, бекатдан узоқ бўлмаган кимса йўқ ерда чақалоқнинг оғзини қўллари билан беркитади ва қизалоқ нафас олишдан тўхтамагунига қадар ушлаб туради. Янги туғилган гўдакни аёл билан бирга яшайдиган киши мусулмонлар мозорида кўмган. Аёл хонадошига фарзандининг ўлими сабабини ошкор этмайди.

Воқеа ҳамшира чақалоқнинг турар-жойига келганидан сўнг маълум бўлган. Ҳамшира янги туғилган чақалоқни уйдан топа олмагач, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хабар беради.

Кун янгиликлари
Бир қултум сув ва уни чиқариб ташлашга арзимайдиган мол-мулк учун ўзини таҳликага отиш ақлли одамга ярашмайди
20:58 / 21.01.2017 7138 Жамият
Видео: Қорақалпоғистон аҳолиси Шавкат Мирзиёевни кутиб олди
20:28 / 21.01.2017 17559 Жамият
"Агар мамлакат нотўғри бошқарилса, барча ақлли инсонлар уни тарк этади".
17:12 / 21.01.2017 17468 Lifestyle
Денис Истомин Австралия очиқ чемпионати 1/8 финалига йўлланма олди
13:39 / 21.01.2017 22024 Спорт
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда
12:59 / 20.01.2017 66284 Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда янги ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш орқали 50 минг киши иш билан таъминланади
Франция чемпионати. Каванининг дубли «ПСЖ»га ғалаба келтирди
03:23 198 Спорт
Шавкат Мирзиёев: "Ёлғиз яшовчи фуқаролар ва имконияти чекланган кишиларга моддий кўмак беришнинг янги тури жорий этилади"
Ла-Лига. «Валенсия» «Вильярреал» уйидан ғалаба билан қайтди
03:11 233 Спорт
А серия. «Милан» ўз уйида «Наполи»га ютқазди, «Фиорентина» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
03:07 187 Спорт
Кўпроқ янгиликлар