Туркияда суд ИШИД террорчилик гуруҳининг уч нафар жангарисига умумий ҳисобда 10 та умрбод қамоқ жазоси берди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Швейцария фуқароси Сендрим Рамади 5 та умрбод, Германия фуқароси Биньямин Шу 4 та умрбод, Македония фуқароси Муҳаммад Зокирий битта умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

Жангарилар 2014 йилда Нигде шаҳрида аскар, полициячи ва юк машинаси ҳайдовчисининг қотиллиги учун ҳибсга олинган.

Айбланувчилар шунингдек Истанбулда теракт амалга оширмоқчи бўлганликда айбдор деб тан олинди.