Ўзбекистон 15 июндан 25 июнга қадар қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон фуқаролари, ҳамда бу мамлакатлардан транспорт воситалари ва юклар кириб келишини тўхтатди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизмати хабар қилган.

"Ўзбекистон 15 июндан 25 июнга қадар Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон фуқаролари мамлакат ҳудудига киришини, транспорт воситаларида ўтишни ва юк олиб киришни тўхтатади", — дейилган хабарда.

Ўш вилоятининг Барак Қора-Сўй эксклави аҳолиси учун эса бу тақиқ истисно. Улар Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини кесиб ўтиши мумкин.

Бу тартиб сабаблари ҳозирча аниқ эълон қилинмаган. Тахмин қилинишича, бу қарор Тошкент шаҳрида 23-24 июнь кунларида ўтказиладиган ШҲТ саммити вақтида хавфсизликни таъминлаш зарурати билан боғлиқ.